Бувайда туманида фуқародан салкам 21 млн сўмлик темир маҳсулотларини олиб, пулини тўламаган эркак ушланди
Фарғона вилояти Бувайда туманида 2019 йилнинг 25 декабрь куни фуқародан 20 миллион 950 минг сўмга темир маҳсулотини олиб, пулини бермаган эркакка жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Бувайда туманида 2019 йилнинг 25 декабрь куни фуқаро А.И. ҳамқишлоғи Х.Э.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган темир маҳсулотини 20 миллион 950 минг сўм эвазига олишга келишган. Шундан сўнг пулларни бир ой муддатда беришини айтиб, ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Фарғона шаҳрида фуқародан 13 минг долларлик кийимларни олиб, пулини бермаган аёлларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Фарғонада 30 млн сўмлик қўйларни танишининг номига кредитга олиб, пулини тўламаган эркак ушланди
- Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган 2 нафар шахс ушланди
- Марғилонда фуқарони Қирғизистондаги университетга киритишини айтиб, ундан 2,6 минг доллар олган жиноий шериклар ушланди