Ўзбекистон 2020 йилда қанча электромобиль импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2020 йилнинг 11 ойида хориждан 98 та электромобиль импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 66 тага кўп, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2020 йилда қуйидаги мамлакатлардан электромобиль импорт қилинган:

  • Хитой — 63 та;
  • Корея Республикаси — 13 та;
  • Грузия — 7 та
  • Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Чехия каби давлатлардан 15 та электромобиль импорт қилинган.

Ўзбекистон ноябрь ойида хориждан 11 та электромобиль сотиб олган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ Ўзбекистонга cентябрь–октябрь ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлганди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ўтган сентябр–октябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 87 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58 тага кўп.