Қашқадарёда эркакнинг баданини куйдириб, арқон билан бўғиб, дўппослашди — фото

Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 15 январь куни фуқарони  3–4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашганлиги ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Хабарда айтилишича, фуқарони 15 январь куни 3–4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашган. Шунингдек, пичоқ ва иссиқ капгир билан унинг баданини куйдириб, арқон билан бўғиб, ҳушидан кетгунча дўппослашгани ҳам қўшимча қилинган.

Бош прокуратура ушбу хабарга муносабат билдириб, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Таъкидланишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Аввалроқ Самарқандда икки нафар йигит тенгдошини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берган.