Сурхондарёда маҳаллий аҳоли газ конидан сизиб чиқган олтингугурт сабабли эвакуация қилинди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги газ конларидан бирида олтингугурт сизиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот ҳизмати хабар беради.

Маълумотларга кўра, соат 15:17 да «Мустақилликка 25 йил» конига қарашли Қулқамиш маҳалласида жойлашган 604-сонли қудуқда технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) ажралиб чиққан.

Шундан сўнг, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Шунингдек, маҳаллий фуқаролар орасида тан-жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар ҳолатлари қайд этилмаган.


Ҳозирда, воқеа жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб келиб, барча керакли ишларни олиб боришаётгани ҳабар қилинган.

Ўзбекистон