Туркияда черковдан масжидга, масжиддан музейга, музейдан яна масжидга айлантирилган Aё София обидаси — суратларда

Туркия маданият ва туризм вазирлиги хорижий ва ўзбекистонлик журналистларни  14-20 декабрь кунлари «Шаби арус» тадбирларида иштирок этиш учун мамлкатга таклиф этгани ҳақида хабар берилганди. Сафар давомида журналистлар нафақат Туркиянинг, балки дунёнинг энг кўркам обидаларидан бири бўлган Аё София масжидида ҳам бўлди. Мамлакатнинг ўчмас дурдоналаридан бири бўлган ушбу масжид айни пайтда Истанбулнинг рамзи сифатида эътироф этилади. Тарихий обида бўйлаб экскурция давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Аё София ўтмиши, унинг қурилиш услуби ва бугунги кундаги фаолияти билан танишди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Византия меъморлигининг буюк ҳашаматли ёдгорлиги бўлган Aё София масжиди шаҳарнинг ҳар томонидан кўриниб туради. Мазкур кўҳна обида Истанбулнинг Султон Aҳмад мавзесида, Босфор соҳилида қад ростлаган. Ибодатхона ҳақидаги илк маълумотлар милоднинг 300 йилларига бориб тақалади. Унинг узунлиги 77 метр, гумбаз диаметри эса, 31,5 метрни ташкил қилади.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Манбаларда ёзилишича, буюк Константин Истанбул шаҳарни Римдан ўрнак олган ҳолда бунёд этади. У сарой яқинида бир черков қурдиради ва бу черков Aё Софиянинг бугунги ўрнида қад ростлагани айтилади. Кучли зилзилалар оқибатида бу черков вайрон бўлади. Юстиниан императорлиги бу черковнинг аввалги салобатини қайта тиклаш учун катта ғайрат кўрсатади. Юстиниан вайрон бўлган черковнинг ўрнига ўз буюклигини келгуси наслларга етказиш учун Aё Софияни яъни, София ибодатхонасини қурдиришга қарор беради. 532–537 йилларда давлатнинг барча имкониятлари сафарбар қилиниб, таҳминан 10 мингдан зиёд ишчининг мехнати билан черков қуриб битказилади ва хизматга очилади…

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Орадан вақт ўтиб, Фатиҳ Султон Меҳмет Истанбулни босиб олиши билан Aё София жомеъга айлантирилган. Бу ерда қилинган илк намоз Фатиҳ Султон Меҳмет томонидан адо этилган. Республика давригача жомеъ сифатида фойдаланилган Aё София XIX асрда Султон Aбдулмажид томонидан мустаҳкам қилиб қайта таъмирланади. Шундан кейин Aё София 481 йил мусулмонларнинг масжиди бўлиб хизмат қилади. Орадан вақтлар ўтиб, Туркия Республикасига асос солган Отатуркнинг фармони билан обида 1934 йили музейга айлантирилади. 1985 йили эса Истанбул тарихий масканлари билан бирга UNESCO дунё меърос рўйхатига олинади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Салкам бир аср давомида музей саналган обида 2020 йил 10 июль куни яна қайта масжид мақомига эга бўлади. 24 июль куни Истанбул рамзи саналган кўҳна Aё София обидасида 86 йиллик танаффусдан кейин илк жума намози адо этилади. Илк жума ибодатида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда давлат ва ҳукумат арбоблари ҳам иштирок этган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар