Тожикистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Насреддин Исматулло жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Асрлар давомида шаклланган муштарак тарих, иттифоқчилик ришталари ва биродарлик руҳидаги муносабатлар боғлаб туради. Шу билан бирга, бизда ҳали тўлиқ ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд ва уни рўёбга чиқариш учун биргаликда бар кучимизни сафарбар этишимиз лозим, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Насреддин Исматуллони Ўзбекистонда янги элчи этиб тайинлаган эди.
У мазкур лавозимда 2021 йил май ойидан буён дипломатик вакилликни бошқарган Абдуджаббор Раҳмонзодуни алмаштирди.





