Хоразмда келинига шилқимлик қилган эркак 4 суткага қамалди

Хоразм вилоятида ўз келинига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланган 51 ёшли эркак жазога тортилди. Бу ҳақда UzNews.uz нашри суд қарорига таяниб ҳабар беради.

Фото: «Tez News»

Аниқланишича, жабраланувчи келиннинг қайнотаси унга электроскутерда бозорга бирга боришни таклиф қилган. Шундан сўнг, эркак электроскутерни бошқараётиб, қўли билан келинининг белидан қучоқлаб, унинг кўкрак қисмига тегган ва унга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган.

Бироқ, суд мажлисида айбланувчи Р.Х ўз айбига иқрор бўлмай, ўша куни маст ҳолатда бўлганлиги, шу сабабли қилмишини эслолмаслигини маълум қилган.

Натижда, суд қарори билан эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 41-1-моддаси (Жинсий зўравонлик) билан 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Хоразм