Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

2 сентябрь куни Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Бобомурод Ҳамдамов 1940 йилда Чарджоу (Туркманистон) шаҳрида туғилган. Шунингдек, унинг энг машҳур қўшиқлари орасида «Ким экан», «Девона», «Галдиму» ва бошқалар бор эди.

Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг олтин фондига киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон