Фоторепортаж: Тошкентда ўрнатилаётган республика бош арчаси
Тошкент шаҳрида 36 метрли республика бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди. «Халқ сўзи Online» ушбу жараёндан фоторепортаж тайёрлади.
Республиканинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги «Сайилгоҳ» майдонида — Истиқлол кўчасидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнида ўрнатилади.
Арчани ўрнатиш, безатиш ишларига қурувчилар, чироқ усталари ва ҳатто альпинистлар ҳам жалб қилинган.
Маълум қилинишича, бош арчанинг баландлиги 35 метр (арча тепасида ўрнатилган юлдузни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 36 метр), диаметри 13 метр, безатишда ишлатилаётган ўйинчоқларнинг сони 20 мингдан ортиқроқни ташкил этмоқда.
Жараёнда иштирок этаётган мутахассисларнинг таъкидлашича, пандемия сабаб арчани ўрнатиш, безатишда катта ўзгаришлар қилинмайди.
Шунингдек, катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек бош арчанинг атрофида 8 метрли 4 та арча, аттракционлар ҳам жойлаштирилади.
Маълумот учун, 2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнида пойтахтдаги асосий Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди у 25 мингта ўйинчоқлар билан ясатилган.