Сурхондарёда 18 ёшли талаба йигит ўзини 14-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Сурхондарёда 18 ёшли йигит ўзини 14-қаватдан ташлади. Бу ҳақда «Teznews.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса бугун, 19-ноябрь соат 16:00 лар атрофида Термиз шаҳар Моваро «дом» ларида cодир бўлган.

Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали 2 босқич талабаси, 18 ёшли самарқандлик йигит кўп қаватли уйнинг 14 қаватидан ўзини ташлаб воқеа жойида вафот этган, — деб таъкидланди.

Йигит 2007 йил Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган.

Ҳозирда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AI News