Қозоғистонлик девелопер BI Group ва Murad Buildings Ўзбекистондаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини келишиб олдилар

Great Silk Road Business Cooperation Forum халқаро бизнес-форуми доирасида, 2025-йил 13-ноябр куни Murad Buildings’нинг NRG даги улушларини BI Group’га ўтиши, компаниянинг маҳаллий ўзлигини сақлаган ҳолда амалга оширилади.

Бу BI Group’нинг Ўзбекистон бозоридаги узоқ муддатли стратегиясининг навбатдаги босқичи ва ҳамкорларнинг танланган профессионал йўлларга нисбатан ўзаро ҳурматини тасдиқловчи қарор ҳисобланади. NRG компанияси NRG BI бренди остида ва BI Group’нинг маҳаллий бошқарув жамоаси билан фаолиятини давом эттиради. Murad Buildings эса ўзининг ноёб лойиҳаларини ривожлантиришга эътибор қаратади. Битим нархи ва шартлари ошкор этилмади.

 Томонлар қабул қилган модел ҳар бирининг энг кучли компетенцияларига таянган ҳолда стратегик қарашни бўлинган тарзда амалга оширишни назарда тутади. Murad Buildings аниқ архитектура идентификациясига эга, индивидуал ечимларга асосланган лойиҳаларни ривожлантиради. BI Group эса NRG’нинг операцион бошқарувини ўз зиммасига олади, кенг қамровли шаҳар муҳитини ва инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратади. Бундай ёндашув қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиради ва компаниянинг асосий компетенцияларини мустаҳкамлайди.

NRG мижозлари, ходимлари ва ҳамкорлари учун бу ўзгаришлар улар олдидаги мажбуриятларни тўлиқ сақланиши ва ривожланиш йўналишнинг изчиллигини англатади. Хизмат кўрсатиш стандартлари яхшиланади, мавжуд ва амалга оширилаётган лойиҳаларга оид шартнома шартлари сақланади. BI Group Ўзбекистон қонунчилигига, давлат органлари ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан яқиндан ишлашга, маҳаллий етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлашга ва мамлакат ичидаги кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлайди.

BI Group раҳбари Айдин Рахимбаевнинг изоҳи:

Биз Ўзбекистонни шерик сифатида кўрамиз, бу ерда ишонч бажарилган ваъдалар билан тасдиқланади. NRG бошқарувининг BI Group’га ўтказилиши, бу йўналишни ўзгартириш эмас, балки бошланган ишни давом эттиришдир. Биз маҳаллий анъаналар ва профессионал маданиятга чуқур ҳурмат билан ёндашамиз ва узоқ муддатли муваффақият фақат маҳаллий жамоаларга таянган ҳолда, ҳар бир маҳалла ва ҳар бир уйга масъулият билан ёндашилганда мумкин эканини тушунамиз

 Murad Buildings асосчиси ва NRG ҳаммуассиси Мурад Назаровнинг изоҳи:

Беш йиллик ҳамкорлик биз учун жуда қимматли тажриба бўлди. Бу вақт давомида NRG бир неча муҳим ва чиройли лойиҳаларни амалга оширди. Ишонаманки, BI Group’даги ҳамкорларимиз раҳбарлигида NRG тез ва сифатли қурилишларни давом эттиради. Биз эса Murad Buildings’ни ривожлантиришга эътибор қаратамиз — лойиҳаларнинг ўзига хослиги, замонавий технологиялар ва сифатни устувор қилиб, энг асосийси — мижозларимиз ва ҳамкорларимизни янада кўпроқ севишга интиламиз. Ҳар бирингизга ишонч билдирганингиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Бу бизни янада олдинга интилиш, инсонларга хизмат қиладиган ва шаҳарни безайдиган лойиҳаларни яратишга илҳомлантиради.

 NRG BI компанияси Ўзбекистонда барқарор қурилиш, шаффоф нархлар шакланиши ва мижозларга аъло даражадаги хизмат кўрсатиш тамойилларига амал қилган ҳолда фаолиятини кенгайтиради. Компания харидорларни қурилиш жараёни ва лойиҳаларнинг асосий босқичлари ҳақида мунтазам хабардор қилади ҳамда маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш дастурларини ривожлантиради. Барча қарорлар мамлакатнинг шаҳарсозлик сиёсатига мувофиқ ва тегишли идоралар билан доимий мулоқот асосида қабул қилинади.

BI Group ҳақида маълумот:

BI Group – қурилишга оид барча иш ва жараёнларни ўзи тўлиқ амалга оширувчи минтақанинг йирик девелопери. Компания мижозлар олдидаги масъулият, сифат ва давлат ҳамда жамоат институтлари билан очиқ мулоқот тамойилларига амал қилади.

Murad Buildings ҳақида маълумот:

Murad Buildings — Ўзбекистондаги етакчи девлопмент компанияси бўлиб, Мурад Назаров томонидан асос солинган. Компания такрорланмас меъморий ечимлар, лойиҳалаш ва қурилишнинг юқори стандартларига урғу берилган муаллифлик турар-жой лойиҳаларини ривожлантиради. Murad Buildings замонавий, пухта ўйланган ва илҳомлантирувчи маконлар яратиб, лойиҳалар юқори сифат, эстетика ва инновацияларни ўзида уйғунлаштиради.

 Якунланган ҳамкорлик лойиҳалари: NRG Oybek, NRG U-Tower, NRG Qorasuv, NRG Hayot, NRG Park, NRG Mirzo Ulug‘bek.

 

 

AI News