Андижонда собиқ профилактика инспектори скутер ҳайдовчисини уриб юборди
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида собиқ ИИБ профилактика катта инспектори скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 9 ноябр куни соат 18:30ларда Шаҳрихон тумани, Назармахрам МФЙ ўрамидан ўтган маҳаллий транспорт қатнов йўлида содир бўлган.
Хусусан, «Nexia-3» русумли автомашинасини бошқарган инспектор «Шаҳрихон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотади. Шундан сўнг, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланаётган 53 ёшли скутерчини автомашинанинг олд чап бурчаги билан уриб юборади.
Бунинг оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабли автомашина ва скутер техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





