Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозликлар аниқланди

Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 минг 103 та носозлик қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Миллий матбуот марказида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида «Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган назорат-профилактика тадбирлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси йил бошидан буён 121 та назорат тадбири, 10 381 та профилактика тадбири ҳамда 2 755 та корхона ходимларининг билим синовларини ўтказилгани билдирилди.

Унда 1 145 та қонун талаблари бузилиши аниқланиб, мазкур ҳолатларга йўл қўйган 135 нафар шахсга маъмурий жазо чоралари қўлланилгани хабар қилинди.

Жумладан, Тошкент шаридаги кўп квартирали уйларда ўрнатилган 9 147 та лифт ускуналари текширилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар «Хавфсиз лифт» платформасига Тошкент шаҳар туман ҳокимликлари томонидан киритилди. Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда ўрнатилган 9 147 та лифтда жами 37 103 та камчилик аниқланди.

Лифтларнинг техник ҳолатини жамоатчиликка хабардор қилиш мақсадида лифт кабинасига яшил (яроқли), мовий (қисман носоз), сариқ (носоз) ва қизил (фойдаланиш учун хавфли) стикерлар ёпиштирилади. Мазкур техник регламентларни 2026 йил 1 июлдан кучга кириши инобатга олиб, барча носоз лифтлардан фойдаланиш тақиқланади. Пойтахтимиз фуқароларини авария ва бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 6 844 та техник синовдан ўтмаган лифтга «Лифт техник кўрикдан ўтказилмаган» ёзувли ёрлиқлар ёпиштирилди, — деди шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиғи Олимжон Жўраев сўзга чиқиб

AI News