Андижонда Nexia ҳайдовчиси 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижон вилоятида Nexia-3 автомобиль ҳайдовчиси икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса, 12 октябрь куни соат 14:30ларда, Андижон тумани «Қурама» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 343 км.да содир бўлган.

Хусусан, 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. ўзининг «Nexia-3» русумли транспорт воситасини «Боғишамол — Жалақудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Я ва Н.И.ни уриб юборган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда Н.И. «Чап оёғининг ёпиқ синиши» жароҳати билан РШТТЁИМ Андижон филиалига ёткизилган. Фуқаро Н.Я эса хеч қандай тан жарохати олмаган, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AI News