Дунёга янги эпидемия — Марбург вируси хавф солмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) глобал миқёсдаги янги вирус юзага келгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Таъкидланишича, Марбург вируси олимлар томонидан ўрганилмаган ва унинг давоси ҳали топилмаган.
2024 йил 27 cентябрда Руанда соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 та туманнинг 7 тасида ушбу касаллик қайд этилганини тасдиқлади. Беморларнинг 70% дан ортиғи Кигали шаҳридаги тиббиёт ходимлари эканлигини айтишди.
Эпидемия мамлакатнинг қўшни ҳудудларига ҳам тарқалиш хавфи юқори. Бу ҳолат Конго демократик республикаси, Танзания ва Уганда каби давлатларда ҳам қайд этилиши мумкин, — дейди ЖССТ.
Марбург вируси ифлосанган суюқликлар билан бевосита алоқа қилиш орқали юқади. Касаллик кучли иситма билан кечади ва 88% ҳолларда ўлимга олиб келади. Инкубация даври 2 кундан 21 кунгача давом этади.
Аломатлари: кучли бош ва қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетиши.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозиргача вирусга қарши даво ёки вакцина ишлаб чиқилмаган.