Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун $300 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 300 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, шундан 100 миллион доллари имтиёзли шартларда берилади. Бу ҳақда молия ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур маблағлар микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг, хусусан, аёллар бошчилигидаги тадбиркорлик субъектларининг молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва микромолия секторини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Ушбу сиёсатга асосланган кредит инклюзив иқтисодий ўсишни ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган, — дейилади баёнотда.

Хусусан, микрокредитларнинг максимал ҳажмини ошириш, микромолиялаштириш қоидаларини такомиллаштириш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш бўйича халқаро кодексига қўшилиш, ислом микромолиялаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш каби режалар мавжуд.

AI News