Instagram’даги энг кўп обуначига эга ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари — рейтинг

«Tabloid» нашри Instagram’даги ўзбек шоу-бизнеси машҳурларининг обуначилари сони бўйича рейтинги тузиб чиқди.

Шаҳзода — 4,5 миллион обуначи

Хонанда Шаҳзода Instagram’даги ўзбек юлдузлари орасида энг таниқли шахслардан бирига айланган. У ҳаётининг деярли 20 йилини санъатга бағишлаган. Мусиқадан ташқари, фильмларда ҳам роль ўйнаган. Шунингдек, Шаҳзода 2010 йилда «Big Apple Music Awards» тақдимотида Марказий Осиё ва Кавказдаги «Энг яхши қўшиқчи» номинациясида ғолиб бўлган.

https://www.instagram.com/p/CGakoJPHkw7/?utm_source=ig_embed

Муниса Ризаева — 4,4 миллион обуначи

Рейтингнинг иккинчи ўрнидан Муниса Ризаева жой олган. Ризаеванинг асосий машғулоти — хонандалик, аммо у баъзида фильмларда ҳам суратга тушиб туради. У ҳозиргача тўққизта фильмда суратга тушган.

Хонандага шуҳрат келтирган биринчи тарона 2011 йилда чиқарилган «Aйрилма ёр» қўшиғи ҳисобланади. 2014 йилда қўшиқчи «Эътироф» миллий мукофотига сазовор бўлган.

https://www.instagram.com/p/CGb1BnejODK/?utm_source=ig_embed

Шаҳзода Муҳаммедова — 3,7 миллион обуначи

Учинчи ўрин телебошловчи ва актриса Шаҳзода Мухаммедовага насиб этган. У ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Муҳаммедованинг шахсий мода уйи мавжуд бўлиб, у ерда актрисанинг ўзи фаолият олиб боради.

https://www.instagram.com/p/CGjR3H0nr1U/?utm_source=ig_embed

Райҳон Ғаниева — 3,7 миллион обуначи

Кейинги ўринни хонанда Райҳон эгаллаган. У ҳам худди Шаҳзода сингари 20 йилдан бери катта саҳнада. Таъкидлаш жоиз, қўшиқчи кўп маротаба «Йилнинг энг яхши хонандаси» мукофотига сазовор бўлган. Ғаниева ўзининг катта концерт дастурлари билан ҳам ажралиб туради.

https://www.instagram.com/p/CGp2hvWFkvK/?utm_source=ig_embed

Зарина Низомутдинова — 3,6 миллион обуначи

Зарина мусиқачилар оиласида улғайган. У «Ялла» гуруҳи асосчиларидан бири Шаҳбоз Низомутдиновнинг қизи. Aктриса ўзининг дебют ролини 16 ёшида ижро этган ва ҳозирга қадар у 15 дан ортиқ фильмларда роль ўйнаган.

Низомутдинова, шунингдек, TikTok’да ҳам фаол, тармоқда унинг 27,4 минг обуначиси бор.

https://www.instagram.com/p/CGmrtbfHB97/?utm_source=ig_embed

Жаҳонгир Позилжонов — 3,3 миллион обуначи

Таниқли хонанда ва телебошловчи Жаҳонгир Позилжонов рейтингнинг 6-ўрнини эгаллаган. Позилжонов серқирра ижодкор саналади, актёр, режиссёр, ценарий муаллифи ва «Божалар» гуруҳининг солисти. Шунингдек, хонанда YouTube’да 53,8 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган шахсий каналини юритади.

https://www.instagram.com/p/CGkVn-9n-ae/?utm_source=ig_embed

Aсал Шодиева — 3 миллион обуначи

Aктриса болалигида мусиқа мактабида ўқиган, у 14 ёшида биринчи марта фильмда суратга тушган.

Шодиева ўзининг биринчи катта ролини «Жаноб ҳеч ким» фильмида ижро этган. Эндиликда актриса мусиқа ва бизнес билан шуғулланмоқда.

https://www.instagram.com/p/CFXKRYBJZm5/?utm_source=ig_embed

Зиёда Қобилова — 2,8 миллион обуначи

Зиёда болалигида Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини куйлашни яхши кўрарди. Бу эса уни мусиқа мактабига боришга ундади. Ҳозир Қобилова ўзбек ва инглиз тилларида қўшиқ куйлайди.

https://www.instagram.com/p/CGaen-YpX1a/?utm_source=ig_embed

Лола — 2,8 миллион обуначи

Лолага машҳурлик келтирган қўшиқ «Муҳаббатим» бўлди. Хонанда 2005 йилда «Энг яхши қўшиқчи» мукофотига сазовор бўлган. Ҳозирда Лола уч фарзандни вояга етказмоқда, у мусиқий карьерасини давом эттирган ҳолда Москвада режиссёрлик йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

https://www.instagram.com/p/CGaQf05lp5_/?utm_source=ig_embed

Шоҳруҳхон — 2,7 миллион обуначи

Хонанда Шоҳруҳхон рейтингни якунлаб беради. У ўзбек шоу-бизнесида ўзининг лирик ва рақсбоп композициялари билан танилган. Хонанданинг ижоди Ўзбекистондан ташқарида, айниқса, қўшни республикаларда ҳам танилган.

https://www.instagram.com/p/CC4w8AHnvWG/?utm_source=ig_embed

Рейтинглар