АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича якуний қарорини эълон қилди. Тегишли ҳужжат 25 август куни бошқарма сайтида жойлаштирилди.
ъ
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Сурияга қарши санкцияларни Федерал қоидалар кодексидан чиқариб ташламоқда, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тегишли қарор мамлакатда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши ва АҚШнинг Сурияга нисбатан сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ.
30 июн куни АҚШ президенти Доналд Трамп 1 июльдан кучга кирган Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ушбу қарор, мамлакат барқарорлик ва тинчликка эришиш йўлини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилингани маълум қилинди.