Дилбар Файзиева Россиянинг «Биринчи» каналидан нега кетгани ҳақида айтиб берди

Дилбар Файзиева ТBLD’га берган интервьюсида Россиянинг «Биринчи» каналидан нима сабабдан кетганлигини айтиб берди.

Фото: Дилбар Файзиевнинг шахсий архивидан

Дилбар Файзиева, касбига кўра, журналист. У Россиянинг «Биринчи» канали «Хайрли тонг» дастурининг собиқ телебошловчиси ҳисобланади. Ўз фаолиятини Тошкент телеканалларидан бирида ва «O‘zbekiston taronasi» радиосида бошлаган. Кейин у Москвага кўчиб ўтиб, «РИА Новости» агентлигининг мухбири ва «Дунё» телеканалида «Ҳамдўстлик янгиликлари» дастурининг бошловчиси бўлиб ишлаган. Дилбар Файзиева яқинда Голландияга кўчиб ўтган.

Фото: Дилбар Файзиевнинг шахсий архивидан

«Тиббиёт олийгоҳига ўқишга киришга тайёргарлик кўраётгандим, аммо охирида журналистика факультетига ўқишга кирдим. Шунинг учун ўқишим ҳақида бир нарсани эслашим қийин. Биринчи йилдан бошлаб амалиёт мен учун муҳим эди. Чунки бу касбни амалда ўрганиш керак бўлган. Назарий билим ҳам муҳим ҳисобланади. Аммо агар сиз уларни амалда ишлатмасангиз, вақт ўтиши билан улар фойдасиз бўлиб чиқиши мумкин. Кейин сиз ишлашга келасиз ва қандай ишлашни тушунмайсиз. Менинг вазиятимда амалиёт муаммосиз бўлди. Мен камдан-кам ҳолларда университетга борардим, фақат энг муҳим семинар ва тестларда қатнашардим. Назария ва амалиётнинг комбинацияси журналист бўлиш учун энг яхши мехнат деб биламан.

Агар биз икки мамлакатдаги ўқишни таққосласак, улар бир-биридан тубдан фарқ қиладиган магистр даражаларига эга эди. Ўзбекистон Миллий университетида магистратура деярли бакалавр даражасидан фарқ қилмасди. Асосий фарқ шундаки, Москва давлат университетида бизни илмий фикрлашга мажбур қиладиган тадқиқотларга ўргатишади. Аслида, бу журналистика назариясига чуқур кириб бориш, касбни эгаллаш эмас, балки ўрганиш эди. Москвада мен Тошкентда ёзган барча тезисларим илмий фаолият билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини англадим», — дейди Дилбар Файзиева берган интервьюсида.

Фото: Дилбар Файзиевнинг шахсий архивидан

Шунингдек, Дилбар Файзиева Россиянинг «Биринчи» каналидан нима сабабдан кетганлигини ҳам айтиб берди.

«Ўшанда боши берк кўчага кириб қолган эдим. Чунки беш йил давомида бу соҳанинг қийинчиликларини кўриб чарчадим. Ҳаммаси яхшироқ бўлиши учун менда ўзимнинг лойиҳам бўлиши керак эди. Менда ошпазлик бўлими ва овқатланиш шоуси учун лойиҳа бўлган, аммо уларни экранга олиб чиқиш мен учун муаммо туғдирган. Мен лойиҳам яхшиланиши учун эрталаб соат 3 да уйғониб, ўзимни ишга бағишлардим.

Бу узоқ давом этмаслигини тушуниб етдим. Агар сиз ҳеч қандай янги нарса қилмасангиз, эртами-кечми боши берк кўчага кириб қоласиз ва ҳамма нарса сиз учун маъносиз бўлиб қолади. Бир пайтлар мен шу қадар руҳий тушкунликка тушган эдим. Охири Амстердамга кетиш таклифидан сўнг шу қарорга келдим: ‘Яхши, нима бўлишидан қатъи назар, у ерга бориш керак’. Нима бўлганда ҳам, мен Голландияда бирон-бир иш топаман», — дейди Дилбар Файзиева.

Фото: Дилбар Файзиевнинг шахсий архивидан

Аввалроқ ўзбек ҳайкалтароши унинг ижодига одамлар саросима билан қараши ҳақида гапиргани ҳақида хабар берилганди.

Шоу-бизнес