Таниқли бастакор Мусахон Нурматов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги.

Маълумот учун, Мусахон Нурматов 1968 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Шунингдек у 1990 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошларида ўзбек миллий этно-санъатида юзлаб қўшиқлар мусиқаси муаллифи ҳисобланади.

Бастокорнинг машҳур асарлари орасида шу каби қўшиқлар бор эди: «Лайлим», «У гузал бошка», «Адашдим», «Яна согиндим, яна», «Мени севиб колсайдинг», «Хабаринг йук», «Кизми бу, кийикми бу», «Даврага тушган гузал», «Ох, мани ватаним бу», «Келин булиб кетар булдинг Лайло», «Тулин ой», «Найсоним Ватан» ва бошқалар.

Бастакор ижоди давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжахон, Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Бахром Назаров, Мансурхон, Юсуфхон Нурматов ва бошқа кўплаб санъаткорлар билан ҳамкорлик қилган.

Ўзбекистон