Тайванда яқинлашаётган тўфон сабабли 3 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Тайван «Фунг Вонг» тўфони яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириб, 3000 дан ортиқ кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Reuters» нашри хабар берди.

Прогнозларга кўра, «Фун-вонг» тайфуни 12-ноябр куни Филиппин орқали Тайваннинг йирик порт шаҳарларидан бири Гаосюн атрофида жойлашган жануби-ғарбий соҳилига етиб боради.
Шундан кейин тайфун Тайваннинг жанубий қисми орқали ўтиб, Тайдун ва Хуалян каби аҳоли яшайдиган шарқий ҳудудлар қирғоқлари яқинида Тинч океанига чиқиб кетиши кутилмоқда.
Тайван президенти Лай Цин-дэ ўзининг одамларни соҳилга ёки бошқа хавфли ҳудудларга бормасликка чақирди.
Ҳукумат Гуанфу шаҳридаги ҳалокатли сув тошқинлари кузатилган жойларда аҳолини эвакуация қилишни буюрди ва жами 3 337 кишини шаҳардан хавфсиз жойларга кўчирилганини маълум қилди.





