Наманганда жиноят содир этиб, терговдан яширинган эркак қўлга олинди

Наманган вилоятида фирибгарлик содир этиб, терговдан яширинган эркак «Хўжақишлоқ» маҳалласида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманганда 18 октябрь куни «Қидирув» тадбири ўтказилган. Тадбир давомида, Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган фуқаро қўлга олинган.

Қидирувдаги фуқаро Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи томонидан «Хўжақишлоқ» маҳалласи ҳудудидан ушланиб, туман Ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ  Олтиариқда жиноят содир этиб, Бухоро шаҳрида эса ўғрилик қилиб, терговдан яшириниб юрган шахс Бухоро шаҳрида қўлга олинди. Шунингдек, Жондорда қидирувда бўлган эркак Қоракўлда қўлга олингани ва Тошлоқда терговдан яширингани учун қидирувда бўлган эркак ушлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар