Навоийда «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди
Навоий вилояти Нурота туманида 28 январь «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, соат 22:30 да Нурота туманидаги Пойга қишлоғида «Cobalt» автомобилининг йўлдан чиқиб кетиши оқибатида машинада бўлган 4 нафар фуқаро жабрланган. Уч киши эса воқеа жойида вафот этган.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Ф.М. Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Унга бош мия чайқалиши, ўнг болдир ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши, кўз атрофи ва кўзости гематомаси, юз қўллар ва танадаги кўплаб шилинган жароҳати ташхиси қўйилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда «Nexia» пастликка тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ва маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Matiz» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.