Қўқондаги айрим маҳаллаларда 8 октябрь куни электр таъминоти вақтинча узилади
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча узилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 8 октябрь куни Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан «Фурқат» подстанциясини қишки мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилиши сабабли шаҳарнинг 8, 12, 13, 14, 15, 18, 26, 32-маҳаллаларида, 8-ДМТТ ҳамда 3, 8-умумий ўрта таълим мактаблари, 7-мусиқа мактабида, 2-оилавий поликлиникада, Фурқат кўчасида жойлашган корхона-ташкилотларда электр таъминоти соат 9:00 дан 17:00 га қадар вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани ҳамда Aндижонда 2020 йил якунига қадар 350 дона трансформатор пункти қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бешариқда 225 та хонадон учун электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилгани маълум қилинди.