Самарқандда ухлаб ётган акасини ўлдириб, жасадни бўлакларга бўлган ҳолда каналга оқизиб юборган ука қўлга олинди (видео)
Самарқандда ўз акасини ухлаб ётган вақтида ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлган ҳолда каналга оқизиб юборган ука қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, марҳум бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган. Дастлабки маълумотларга асосан у июнь ойида яшаш манзилидан чиқиб кетгани айтилган. Тезкор қидирув ва суриштирув ишлари давомида уни май ойидан буён ҳеч ким кўрмагани аён бўлган. Прокуратура ҳамда Ички ишлар органларининг изланишлари натижасида йўқолган фуқаро топилган. Дастлаб уни ўз укаси ўлдирган ва жасадни бўлакларга бўлиб, Дарҳом каналининг Кимёгарлар қўрғони яқинидан оқиб ўтувчи қисмига ташлаган деган тахминлар мавжуд бўлган. Шунингдек, май ойидан буён қотилликни яшириб келган ука қилмишини тан олган.
«Мен акамни йўқотдим, ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Aкам эди, битта эди… Яхши кўрардим. Ўша куни нима бўлганини билмайман, ўзимни бошқара олмаганман. Пушаймонман, лекин уни қайтариб бўлмайди», — дейди марҳумнинг укаси.
Маълумотларга кўра, марҳум ака укасини ўз қарамоғига олган, уни доимий иш билан таъминлаган. Таъкидланишича, қотилликнинг келиб чиқиш сабаби аканинг укасига қилган танбеҳи эканлиги аниқланган. Бундан ғазабланган ука акасининг ухлаб ётганидан фойдаланиб, уни ўлдирган ва бўлакларга бўлиб, каналдан оқизиб юборган.
Қайд этилишича, орадан беш ой вақт ўтгач, унинг ўзи акасининг йўқолиб қолганини айтиб, ИИБга мурожаат қилган. Суриштирув ва қидирув ишлари натижасида бедарак йўқолган ака укаси томонидан ўлдирилгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: Андижонда эрини бўғиб ўлдириб, арраланган жасадини ҳожатхонага ташлаган 25 ёшли аёл 10 йилга қамалди
Аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани, Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдиргани ва Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро қўлга олингани ҳамда Aндижонда аёлини рашк қилган эр нотаниш кишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлагани маълум қилинди.