Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча aвиақатнов амалга оширилади
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 12 октябрь куни Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча aвиақатнов амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент—Бухоро йўналишидаги рейс соат 19:00 ҳамда 20:10 да, Бухоро—Тошкент рейси эса соат 22:00 ва 23:10 да амалга оширилади.
Қайд этилишича, чипталарни авиакомпаниянинг «Uzbekistan Airways sales» филиали, расмий веб-сайт ҳамда «Uzbekistan Airways» ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин.
Aввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида авиақатновлар 14 сентябрдан қайта тикланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун рухсат олгани хабар қилинган.