Улуғнорда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди (фото)
Aндижон вилояти Улуғнор туманида 17 октябрь куни салкам 2 миллиард сўмга қурилган Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 17 октябрь куни туманда туман фаоллари, нуронийлар иштирокида Давлат хизматлари марказининг янги биносини топшириш маросими ўтказилган.
Қайд этилишича, тадбирда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Aбдижалиев ҳамда туман ҳокими Дониёр Мақсудовлар сўзга чиққан.
Маълум қилинишича, янги бино қурилиш ишларига 1 миллиард 675 миллион сўм сарфланган бўлиб, марказда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Бир вақтнинг ўзида 15 нафар, бир кунда 300 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, бинода давлат хизматлари марказидан ташқари, туман Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда бош вазир қабулхонаси жойлашган.
Мазуга доир: Бўстондаги ДХМ янги биносида электрон навбат тизими жорий этилди
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Когон ва Жондордаги қишлоқ ҳамда маҳаллаларда Давлат хизматлари маркази филиаллари, Пастдарғомдаги мактаб биносида ДХМнинг филиали иш бошлагани хабар қилинган.