Ургут туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига янги етакчи мутахассис тайинланди
Самарқанд вилояти Ургут туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига янги етакчи мутахассис этиб Эгамов Валижон Шавкат ўғли тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, тайинлов туман ҳокимининг 8 октябрдаги фармойишига кўра амалга оширилган.
Маълум қилинишича, Эгамов Валижон 1995 йилда Ургут туманида туғилган. Шунингдек, ушбу тайинловдан олдин у Ургут тумани ҳокимлиги иш юритувчиси вазифасида ишлаган.
Мавзуга доир: Каттақўрғон туманига янги прокурор тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд, Наманган вилоятлари бошқармасига, Самарқанд вилоят статистика бошқармасига, Самарқанд қурилиш коллежига, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд бўлимига янги раҳбар, Булунғур, Пайариқ, Тойлоқ туманлари, Жомбой шаҳар халқ таълими бўлимларига янги мудир тайинлангани хабар қилинган эди.