Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдусаломов, Корея Республикаси пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигининг расмий каналида ҳабар қилинди.

Маълумот учун, 40 ёшли Алишер Абдусаломов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетларида таҳсил олган.

Элчи, ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, у етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Шунингдек, Абдусаломовнинг дипломатик фаолияти 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг ониядаги элчихонасида авдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, сўнгра 2018-2024 йилларда Жанубий Кореяда ишлаган даврини ҳам қамраб олади.

Ҳозирда, Абдусаломов Сеулдаги элчи лавозимида 1995-2024 йилгача Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасини бошқарган Виталий Фен ўрнини эгаллади.

Қарорлар