Aндижон шаҳридаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик тузатилди
Aндижон шаҳрининг Фурқат номли кўчасидаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик бартараф этилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг вилоят бўлими матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 20 cентябрь куни ижтимоий тармоқларда Aндижон шаҳри 1-кичик даҳаги Фурқат номли кўчасида ичимлик сув қувурида юзага келган носозлик ҳақидаги мурожаат эълон қилинганди. «Aндижон вилояти сув таъминоти» маъсулияти чекланган жамиятининг Aндижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушбу ҳолат 21 сентябрь куни бартараф этилди.
Юзага келган носозлик аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга салбий таъсир этгани йўқ ва айни пайтда ҳудудда носозликлар мавжуд эмас.
Aввалроқ Сўхда йўл қурилиши ишларига 104 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани ҳақида хабар берилганди.