Aндижонда 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилди (фото)
Aндижон вилояти Aндижон шаҳрида 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яшаш уйлари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 август куни Aндижон шаҳар ҳокими томонидан Aндижон вилоятидаги «Болалар шаҳарчаси» битирувчи ёшларидан 5 нафарига уй калитлари топширилган.
Қайд этилишича, тадбирда Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ва барча сектор раҳбарлари иштирок этган.
Ушбу тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 февралдаги «Чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 35 нафар мактаб битирувчисига 157 миллион сўм кредит берилиши ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Избосканда мактаб битирувчиларига кредит сертификатлари топширилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Булоқбошида ҳоким томонидан бандликни таъминлаш мақсадида 50 нафар битирувчига 5 турдаги ускуналар топширилганди.