Бешариқда прокурор ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида 10 октябрь куни прокурори ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Таъкидланишича, Бешариқ туманида 10 октябрь куни ёшлар ва хотин-қизлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Бердиқулович Қосимов томонидан жами 17 нафар фуқаронинг, жумладан, ёш ва хотин-қизнинг мурожаати тингланиб, 3 та мурожаат жойида ҳал қилинди.
Хусусан, фуқаро Н.Турсунова ва бошқа икки нафар хотин-қизнинг ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг меҳнат бандлиги таъминланди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан уларни тезкор ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Aввалроқ Қўштепа туман прокурори ўтказган сайёр қабулда 2 кишининг мурожаати жойида ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Марҳаматда вилоят прокурори сайёр қабулида 19 нафар ёшнинг мурожаати қаноатлантирилди
- Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тингланди
- Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди
- Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ҳал этилди