Бўстон тумани ҳокими ўтказган қабулда 14 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими ўтказган қабулда 14 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Бўстон тумани «Янги қишлоқ» МФЙда жойлашган 2-умумтаълим мактабида туман ҳокими иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтган. Ўтказилган қабулда 70 га яқин фуқаро ва мутасаддилар иштирок этган. Қабул давомида туман ҳокими Садбархон Мамитова фуқаролар томонидан билдирилган 23 та мурожаатни тинглаган.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Билдирилган умумий ва шахсий мурожаатлар қайдга олиниб, барча мурожаатларни ҳал этиш тартиби ва муддати аниқ кўрсатилган. Ҳал этилиш жараёни туман ҳокими томонидан назоратга олинган. 14 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилган.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Қоракўлда вилоят прокурори иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда 10 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал этилгани, Бухорода ҳоким қабулига келиб тушган 50 дан ортиқ мурожаатнинг 11 тасига  ечим топилгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Қоракўл тумани ҳокими ўтказган қабулда 21 та мурожаат жойида ҳал этилган.

Янгиликлар