Бухоро шаҳрида салкам 500 нафар субсидия олувчига квартиралар ажратилади

Бухоро шаҳрида 2020 йилда жами 498 та субсидия ажратилгани маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 6 октябрь куни ҳокимлик мажлисида Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фармонга мувофиқ Бухоро шаҳрида 2020 йил учун жами 498 та субсидия ажратилган бўлиб, йиғилишда мазкур фуқаролар учун хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган уйлар, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни топиб, дастлабки шартномаларни қилиш бўйича топшириқ берилган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда чартер рейслар субсидиялангани, Бухородаги саккизта жойлаштириш масканига салкам 632 миллион сўмлик ссуда берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар