Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинча узилди

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудларида 14 октябрь куни таъмирлаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Таъкидланишича, 14 октябрь куни Бухоро шаҳрининг «Aлишер Навоий», «Кўкалдош», «Собир Раҳимов», «Гулчорбоғ», «Наршахий» ҳамда «Дилкушо» маҳалла ҳудудларининг айрим кўчаларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат соат 09:00 дан 18:00 га қадар иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Aввалроқ Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари 5 октябрь куни электр энергияси таъминотидан вақтинчалик узилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар