Бухоро туманида 29 сентябрь куни табиий газ вақтинча ўчирилди

Бухоро вилояти Бухоро туманида 29 сентябрь, сешанба куни табиий газ вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда «Hududgaz Buxoro» газ таъминоти филиали хабар берди.

Хабарга кўра, 2020—2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, газ қувурларидан газ сизиб чиқишини бартараф этиш ҳамда газ зулфинларни кўрикдан ўтказиш мақсадида 29 сентябрь куни соат 08:00 дан соат 17:00 га қадар «Бухоротумангаз» газ таъминоти бўлимига қарашли бўлган Бухоро тумани ва қисман Бухоро шаҳрида жойлашган «Соҳибкор», «Моҳи Хосса» ҳамда «Янгиобод» ҳудудлари истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Марғилондаги айрим маҳаллаларда 29 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши, Каттақўрғоннинг қатор маҳаллаларида газ вақтинча ўчирилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар