Бухоро вилояти Қурилиш бош бошқармаси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Нарзиев Рамазон Исломович Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, Рамазон Нарзиев 1961 йил 28 февралда Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий. 1985 йилда Тошкент политехника институтининг архитектура факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Қоровулбозор тумани 48-сон КМК устаси сифатида бошлаган.

Кейинчалик Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси директори (2009—2012), Бухоро вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси бўлим бошлиғи (2012), «Қишлоқ қурилиш инвест» ИШИК Бухоро филиали директори (2012—2013), Бухоро вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси бўлими бошлиғи (2013—2015), ХКМК-47 МЧЖ директор ўринбосари (2015—2016), Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси директори (2017—2018) лавозимларида ишлаган.

Қайд этилишича, айни вақтга қадар у Когон шаҳридаги «Когон Цемент» МЧЖ бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси, Самарқанд вилояти статистика бошқармасига раҳбар ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар