Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 29 августдаги буйруғи билан Зиёдиллоев Ихтиёр Исмат ўғли мазкур Aгентликнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Ихтиёр Зиёдуллоев 1990 йил 30 августда Бухоро туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Юнусобод тумани Кенгаши бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича консултантлигидан бошлаган. 2013—2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Юнусобод тумани Кенгаши раиси, 2015—2017 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро тумани Кенгаши раиси вазифасида иш олиб борган. 2017 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Юнусобод тумани маҳаллий Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар