Бухорода 2 248 нафар абитуриент кириш имтиҳонида қатнашмади, 69 нафари синовдан четлаштирилди

Бухоро вилоятида 2248 нафар абитуриент кириш имтиҳонларида қатнашмади, 69 нафар абитуриент синовдан четлаштирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилда олий таълим муассасалари бакалавр босқичига қабул қилиш бўйича тест синовлари Бухоро шаҳрининг 3 та объектларида ўтказилди. Улар:

  • «Бухоро» спорт мажмуаси (1 080 ўрин);
  • «Умид» ўйингоҳи (1 260 ўрин);
  • «Дилкушо» теннис мажмуаси (960 ўрин).

Мазкур объектларда ҳар 6 метр квадратда бир нафар абитуриент жойлаштирилган ҳолда бир сменада 3 300 нафар, бир кунда эса 6 600 нафар абитуриент имтиҳон топширди. Тест синовлари 2 сменада ўтказилиб, 11 кунда якунланди.

Келтирилишича, 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш учун вилоят бўйича 66 352 нафар абитуриент синов имтиҳонларини топшириши белгиланган эди. Тест синовлари давомида 64 014 нафар абитуриент синов имтиҳонларида иштирок этди ва 2248 нафари турли сабабларга кўра имтиҳонда қатнашмади.

Тест синовларни ўтказиш давомида 69 нафар абитуриентнинг белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, жумладан:

32 нафари назорат ўтказиш жойида, шундан:

  • 26 нафари телефон аппарати, 6 нафари шпаргалка олиб киришга уринганлиги;

36 нафари тест синовлари жараёнида, шундан:

  • 9 нафари телефон аппарати,
  • 8 нафари шпаргалка, 16 нафари жучок қурилмаси олиб кирганлиги,
  • 1 нафари бировнинг ўрнига кирганлиги,
  • 1 нафари ҳужжатларни сохталаштирганлиги,
  • 1 нафари бошқа бир абитуриентнинг тест саволларини ишлаб бермоқчи бўлганлиги ҳамда
  • 1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли имтиҳонлардан четлатилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 63,5 минг абитуриент тест синовларида қатнашмади. 1187 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлатилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 90 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун имтиҳонга киритилмагани, «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонларининг қачон ўтказилиши маълум қилинган. Шунингдек, Давлат тест маркази 11 сентябрь кунги тест жавоблари учта ҳудудда хато эълон қилинганини тан олгани, Самарқандда кириш имтиҳонларининг дастлабки 8 кунида 200 га яқин қоидабузарлик аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар