Фарғонада 2 нафар беморда коронавирус аниқланди

Фарғона вилоятида 14 август 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 307 нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатдарининг 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, вилоятда жами соғайганлар сони 301 нафарга етди. Ўлим ҳолатлари сони 1 тани ташкил этиоқда.

Аввалроқ Фарғонада 2 кишида коронавирус аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Ўзбекистонда 1448 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Шунингдек, 14 август куни 694 кишида коронавирус аниқланган. 5 нафар бемор вафот этди.

Янгиликлар