Фарғонада «Lacetti»ни ижарага олиб, 12,5 минг долларга сотиб юборган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳрида 2019 йилнинг август ойида фуқаро Ш.A. Ғ.Т.нинг «Lacetti» машинасини ижарага олиб, 12 500 долларга сотиб юборган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Ш.A. Ғ.Т.нинг ишончига кириб, «Lacetti» русумли автомашинасини ижара асосида вақтинча бошқариш учун олиб, автомашинани 12 500 AҚШ доллари эвазига Ф.М.га сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» (Фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга доир:
Наманганда танишига «Lacetti»сини сотишни ваъда қилиб, уни 4750 долларга чув туширган шахс ушланди
Самарқандда «Tracker» олиб беришини айтиб, танишини 21 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди
Aввалроқ Бешариқда 5 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада сотиб олинган 2 бош қорамолнинг пулини охиригача тўламай, бошқа кишига сотиб юборган шахс жавобгарликка тортилгани хабар қилинган.