Ғиждувонда ўтказилган 1-сектор сайёр қабулида 6 та мурожаат ҳал қилинди
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 1-секторга қарашли «Заргарон» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, сайёр қабул жараёнида 35 нафар фуқаро иштирок этиб, 13 нафар фуқаро томонидан йўлланган 14 та турли соҳаларга оид мурожаатлар қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 6 таси тегишли соҳа раҳбарлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали ҳал қилинди. 8 тасини қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилишини ва имкон қадар ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича туманнинг тегишли ташкилотларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
«Заргарон» маҳалласи Кудре қишлоғида яшовчи Истамова Лайло уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам берганлари учун Ғиждувон туман ҳокими, 1-сектор рахбари Муроджон Умаровга, туман Халқ қабулхонаси ва барча мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорлигини билдирган.
Барча мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарларига йўналтирилди ҳамда мазкур масалаларнинг ечими туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.
Аввалроқ Андижон шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатларини қабул қилгани, Ғиждувон ҳокими «темир дафтар»га киритишни сўраб мурожаат қилган аёлнинг уйига боргани, Бухоро вилояти ҳокими афв этилганлар билан учрашгани хабар қилинган эди.