Ғиждувонда «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 3 мингдан ортиқ фарзандига ёрдам пулларини етказиш бошланди (фото)
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 3330 нафар фарзандига бир марталик ёрдам пулларини етказиш бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбирни ўтказиш Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланган.
Қайд этилишича, бир марталик ёрдам пулларини тарқатиш туман 1-сектор ҳудудига қарашли «Қассобон» маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланган.
Маълумот учун, туман «темир дафтар» рўйхатида 1697 та оиланинг 3330 та фарзанди жой олган. Мазкур болаларга жами 1 миллиард 665 миллион сўм моддий ёрдам пуллари етказилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган 810 минг нафар болага 500 минг сўмдан ёрдам пули берилади
Аввалроқ Самарқанддаги 16 ёшга тўлмаган болаларга 55 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам пули берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани маълум қилинганди.