Коронавирусга чалинган Баҳриддин Чустийнинг аҳволи яхшиланди
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик бош ошпаз Баҳриддин Чустийнинг аҳволи яхшиланди. Бу ҳақда блогер Азиза Умарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Дастлаб блогер Азиза Умарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида Тошкентда кўплаб муаллифлик ресторанларига эга бош ошпаз Баҳриддин Чустийнинг аҳволи оғирлашиб қолганини маълум қилган эди.
Унда Чустийга зудлик билан малакали фтизиатр ва пульмонолог кераклигини ёзган. Блогернинг кейинроқ маълум қилишича, ушбу мурожаатга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жавоб келган. Баҳриддин Чустий бошқа касалхонга кўчирилади.
«Кўп одамлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳам жавоб беришди. Aйни пайтда у россиялик шифокорлар кўригидан ўтган, шунингдек, мутахассислар билан онлайн тарзда маслаҳатлашилмоқда. Баҳриддин бошқа касалхонага ётқизилади. Биз яхши натижаларга умид қиляпмиз. Барчага яна бир бор раҳмат», — дейди Aзиза Умарова.
Маълумот учун, Баҳриддин Чустий 2017 йилда «Ўзбегим миллий анъаналари» фестивали доирасида тайёрланган рекорд паловнинг ташаббускори ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза ва «Беном» гуруҳи вакили Комил коронавирусга чалингани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Aлламжонов коронавирусга чалиниб, тузалиб чиққан. Шунингдек, адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова коронавирусга чалинганини маълум қилганди.