Марғилонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс ушланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 18 cентябрь, жума куни фирибгарлик жиноятини содир этиб терговдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 18 сентябрь куни Марғилон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувдаги фуқаро П.Н. Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмига мувофиқ жазоланувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар