Марғилонда қиймати салкам 5,5 млн сўм бўлган қурилиш материалларини ижарага олиб, пулини бермаган эркак ушланди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қиймати салкам 5,5 миллион сўм бўлган бетон қуйиш қолипи ва қорақоғоз қурилиш материалларини ижарага олиб, пулини бермаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 6 сентябрь куни фуқаро Қ.Ж. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Мурожаатда 2020 йил 30 август куни номаълум шахс ишончига кириб, вақтинча фойдаланиш учун ижара ҳақини тўлаш шарти билан нархи 4,5 миллион сўм бўлган 11 метрлик бетон қуйиш қолип ва қиймати 835 минг сўм бўлган қорақоғоз қурилиш материалларини олган ҳамда ижара ҳақи ва қорақоғоз пулини 10 кун муддатда беришини айтган.
Аммо номаълум шахс берган ваъдасини бажармаганлиги ҳамда қолип ва қорақоғозларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Бундан аввал Қўқонда 3 та целлофан пакетда гашиш ва марихуана сақлаб келган эркак ҳамда Учкўприкдаги автомашина ювиш шохобчасига ўғриликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида маълум қилинган эди. Кейинчалик Ёзёвонда «Nexia-3» салонидан телефон, 300 долларни ўғирлаган эркак ва Фарғонада укасининг 8,5 минг доллардан ортиқ пулини ўғирлаган ака ушлангани хабар қилинганди.