Мирободда 105 миллион сўм улуш пули фуқарога ундириб берилди
Тошкент шаҳар Миробод туманида 105 миллион 218 минг 243 сўм улуш пуллари фуқарога ундириб берилди. Бу ҳақда шаҳар Мажбурий ижро бюроси бошқармаси ахборот хизмати «Теz News»га хабар берди.
Таъкидланишича, бюронинг туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2020 йил 9 июндаги ижро варақасига асосан, қарздор Д.Худайбердиевадан ундирувчи Ш.Худойбердиев фойдасига 105 миллион 218 минг 243 сўм улуш пулларини ундириш тўғрисидаги ҳужжат келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга ижро қилиш учун юборилган. Бироқ қарздор томонидан қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатда, улуш пулларини ундирувчи фуқарога ўз вақтида тўлаб бермаган. Оқибатда мажбурий ижро бюро туман бўлими давлат ижрочиси Д.Киргизов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2020 йилнинг 28 cентябрь куни ундирувчи фуқаро фойдасига 105 миллион 218 минг 243 сўм пул маблағлари тўлиқ ундириб берилди. Ишж ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
Aввалроқ Самарқанд шаҳрида газ тўлови қарздорларидан 95 миллон сўм ундирилгани ҳақида хабар берилганди.