Наманган туманидаги «Элатан» маҳалласида ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун 300 млн сўм ажратилади

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 1 октябрь, пайшанба куни Наманган туманидаги «Элатан» маҳалласи билан танишди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур маҳаллада 2000 зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда фуқаролар бир неча йилдан бери ичимлик суви таъминотидан қийналиб келган. Яъни ичимлик суви 4 километр наридан ташиб келинган.

Вилоят раҳбари кўрсатмаси билан мазкур муаммони ҳал этиш учун 300 миллион сўм ажратилиши белгиланган. Қолган 200 миллион сўм эса маҳалланинг бошқа эхтиёжлари, жумладан, трансформатор қувватини ошириш ва йўлларни таъмирлашга сарфланиши режалаштирилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Учқўрғондаги маҳаллада мобил алоқа сифатини яхшилаш учун маблағ ажратилиши ҳамда Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар