Нурмат Отабеков карантин даврида мактабларда ошхона ва буфетлар ишлаши мумкинлигини айтди

АОКА залида 6 октябрь, сешанба куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда карантин вақтида мактабларда ошхона ва буфетлар ишлаши мумкинлиги маълум қилинди.

Фото: «Repost.uz»

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, карантин даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларида ошхона ва буфетлар санитария қоидалари ва талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши мумкин.

Бунга «Ўзбекистон Республикасида COVID-19 падемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатлари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар» ҳамда Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида рухсат берилган.

Аввалроқ янги ўқув йилида мактаблардаги бир қатор фанлар вақтинча ўтилмаслиги мумкинлиги, мактабларда дезинфекция воситаларини харид қилишда ўқитувчилардан пул йиғилмаслиги ҳамда COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари маълум қилингани ва ўқувчилар янги ўқув йилида форма киймаслиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар