Ўзбекистон Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, полковник Каримов Жамшид Жалилович Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълумотларга кўра, полковник Каримов Жамшид Жалилович 1979 йил 9 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.
Каримов Жамшид Жалилович 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2010 йилда Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясини, 2019 йилда Россия Қуролли кучлари Бош штаби ҳарбий академияси қошидаги малака ошириш курсини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, подполковник Нажмиддинов Бахтиёр Раҳимович Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди.
Aввалроқ Жомбой тумани халқ таълими бўлимига Зарифа Юсупова, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига Хуршид Ҳожимқулов мудир этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинди.